Денгизда сузаётганлар қўрқувда эдилар. Ишониб бўлмас даражадаги тўфон кўтарилди ва бир нечта денгизчилар чўкиб кетишди. Денгиз саёҳатчилари адашдилар. Улар қаерга сузишаётганларини билишмасди. Қачон улар бирорта қирғоққа етишади? Ўз уйларига қайтишлари учун йўлни топишармикан?
Бу 1492 йили бўлганди. Кема бошлиғи Христофор Колумб эди. У ҳам бу саволларга жавоб беролмасди. У Атлантика океани орқали Ҳиндистонга, босиб ўтилмаган йўлга отланганди. Ниҳоят улар Америка оролини кўриб қолишди, унга тушиб, тоза сув ғамлаб олишди ва уларнинг ҳаёти сақланиб қолди.
Бундай воқеа бизнинг давримизда такрорланиши мумкин эмас. Кемаларда аниқ асбоблар, йўналиши белгиланган хариталар мавжуд ва кема океанда адашиб қолмайди.

Биз ерда яшаганимизга қарамай, кўпчилик одамлар ўзларини нотинч, океанда юргандек ҳис қилишади. Уларнинг саволлари кўп. Қаерга кетаяпман? Қаердаман? Адашиб қолмадимми? Тўғри йўлни қачондир топа оламанми, ўзи? Худо бизнинг бу саволларимизни эшитди ва бизга ғамхўрлик қилиб, йўлни кўрсатиб турувчи Китобни берди. Саволларга жавоб тўғрисида гапиришдан аввал, келинг бизнинг йўлимизни кўрсатувчи Китоб, Муқаддас Китобга назар солайлик. Биз Унинг қандай ёзилганлигини ва қайси йўллар билан бизгача етиб келганлигини билиб оламиз?
Бу дарсда сиз…
Муқаддас Китобнинг келиб чиқиши ва тузилишини
Муқаддас Китобнинг вазифасини ўрганасиз
Бу дарс сизга…
Муқаддас Китобнинг келиб чиқиши ва мазмунини тушунишда
Қандай ва нима учун Муқаддас Китоб бизга берилганлигини тушунишда ёрдам беради
МУҚАДДАС КИТОБНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА ТУЗИЛИШИ
1-Мақсад:  Муқаддас Китобнинг келиб чиқиши ва асосий туз
илишини таърифлаш.
Муқаддас Китоб 66та китобдан ташкил топган. Бу Худодан бизга берилган кичик бир кутубхонадир. Муқаддас Китобнинг биринчи қисми – Қадимги Аҳд – 39та китобдан иборат. Иккинчи қисми – Янги Аҳд – 27та китобдан иборат. Ўтган 16 аср мобайнида тахминан 40та одам бу китобнинг яратилишида иштирок этган. Муқаддас Китоб бу одамларни Худонинг азиз одамлари эди, дейди. Улар орасида подшоҳ ва деҳ­қонлар, шоир ва савдогарлар, ҳарбий ва диний пешволар бўлган. Уларнинг барчаси турли насл-насабга, турли хил даврда ва жойларда яшаган, ҳар-хил қизиқишга эга бўлишган. Муқаддас Китобдаги китоблар ҳаётнинг турли хил томонларига тегишлидир: тарих, башоратлар, шеърият. Унда биз қўшиқлар (санолар) ва доно ҳикматлар шаклида сўзларни топамиз. У ёшлар ва кексалар учун фойдали ҳикояларни ўз ичига олган. Лекин барча ушбу мавзулар биргина марказий фикр билан бирлаштирилган бу – Худо билан одамнинг бир-бирига муносабати.
Ҳар бир Вазифа бўлимида сиз, ўрганаётган сабоқни ёдда қолишига ёрдам берадиган саволлар ёки машқларни топасиз.
1    Керакли сўзлар билан қуйидаги гапларни тўлдиринг.
а)  Муқаддас Китоб ….­та китобдан тузилган, уларни ….тача турли насл-насабли одамлар ёзишган;
б)  Муқаддас Китоб ………………………. йил мобайнида яратилган;
в)   Муқаддас Китобнинг биринчи …… деб аталган қисмида биз …та китоб топамиз ва иккинчи Аҳд деб аталган  қисмида …………………………та китоб топамиз.
      Шу дарснинг охирида келтирилган жавоблар билан ўз жавобларингизни текширинг.
МУҚАДДАС КИТОБНИНГ ВАЗИФАСИ
2-Мақсад:  Унинг Илоҳий эканлигини билдирадиган сифатларини аниқлаш.

Сиз эътибор берган бўлишингиз мумкин, дарснинг биринчи қисмида қандайдир ҳар хил фикрлар бўлган, у ерда айтилишича, Муқаддас Китобни бизга Худо берган, шунингдек, яна Муқаддас Китобни одамлар ёзган ҳам дейилган. Бу қандай бўлиши мумкин?
Муқаддас Китобни ёзган 40 одам Муқаддас Руҳ, яъни Худонинг Ўзининг бошқарувида бўлишган. Муқаддас Руҳ бу муаллифларнинг фикрларини ва Худога хуш келган нарсаларни ёзишга ундаган.
2-Тимўтийга 3:16-да айтилган: «Ҳар бир Муқаддас Ёзув Илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир». Худо бизга тўғри яшаш учун қўлланма берди, У одамни бахтли кўришни хоҳлайди. Худо билади, биз Унинг ўрнатган тамойиллари асосида яшамаяпмиз ва бу билан ўзимизга зарар етказмоқдамиз. Бизнинг дилимиз, танамиз ва айниқса бизнинг руҳимиз азобда. Ўзингга зарар етказмасликнинг биргина имконияти – бу Худонинг Каломига, Унинг бошқарувига эргашмоқликдир. Унинг Каломи орқали биз Худонинг иродасини тушунишимиз мумкин, уни бажо келтириш учун ва бу одам учун энг афзалидир. Маълумот китоби сингари, Унинг Каломи бизларга Худодан ёрдам ва куч олишимиз учун ёзилган. Тўғри яшаш учун Худонинг кўрсатмаларини олиш имкониятига эгалигимиз қандай ажойиб!
Жумлани тўғри тугатувчи гапларни белгиланг.
2    Муқаддас Китоб – илоҳий руҳ илҳоми билан ёзилган китоб деганимизда, бу сўзнинг остида шуни тушунамизки…
а)   у бизга Худо тўғрисида айтади;
б)  Худо муаллифларга ёзишлари керак бўлган фикр ва сўзларни берган;
в)   қимматли диний ҳикояларни ўз ичига олган.
3    Муаллифлар бир мавзу ҳақида ёзишган ва бири бирига зид бўлмаганлар, чунки…
а)   Худо ҳақиқий муаллиф бўлган, муаллифлар эса фақат Худо уларга уқтирган нарсаларнигина ёзишган;
б)  ҳар бир муаллиф кейинги муаллифлар учун кўрсатма қолдирган.
4    Худонинг бизга Муқаддас Китобни нимага берганлигининг Ҳақиқий сабабини сўзлаётган жумлаларни белгиланг.
а)   Худо бизга яхшилик тилайди;
б)  одамларга тўғри яшаш учун қўлланма беришни хоҳлаган;
в)   Уни тушунишимиз учун У жуда ҳам улуғ эканлигини билишимизни истаган;
г)   Худо инсон билан бўлган тўғри муносабатни тиклашни ва Ўз муҳаббатини инсонга очиб беришни хоҳлайди.
Жавобларингизни текширинг
Сиз келгуси саволнинг жавобига эътибор бера олмаслигингиз учун жавоблар оддий тарзда берилмаган. Олдинга назар солмасликка ҳаракат қилинг.
1    а)   66; 40;
б)  1600;
в)   Қадимги Аҳд; 39; Янги Аҳд; 27.
3    а)   Худо ҳақиқий муаллиф ҳисобланади, улар эса, Худо уларга уқтирган нарсаларнигина ёзишган;
2    б)  Худо муаллифларга ёзишлари керак бўлган фикрларни берган.
4    а)   У бизга яхшилик тилайди;
б)  У бизга тўғри яшаш учун йўлланма беришни хоҳлайди;
г)         Худо инсон билан тўғри мулоқот ўрнатишни ва Ўз муҳаббатини инсонга очиб беришни хоҳлайди.