|
Cизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади. Юҳанно 8:32
Ассалому алайкум қадрли ўқувчи!
Ўзбек чойхонаси веб саҳифасига хуш келибсиз. Мени бу саҳифани очишимдан мақсад бугунли кунда дунёнинг энг катта қисмини эгалловчи ишонч ва иймон манбаи Исо Масиҳ ҳақидаги ёлғон маълумотларни фош этиш ва сизга Исо Масиҳ ҳақида ҳаққоний маълумотларни бўлишишдир. Бугунли кунда дунёда бирор бир миллат йўқки Исо Масиҳни билмаса! Минглаб инсонлар ҳар куни Исо Масиҳни таниб билаяптилар ва шу билан бирга Исо Масиҳ ҳақида ва Унга эргашувчилар ҳақида ёлғон маълумот тарқаётганлар сони ҳам кўпаймоқда. Жумладан Ўзбек халқи ҳам Исо Масиҳ ҳақида ҳақиқатни билиб олаяптилар ва Раббимиз Масиҳ ҳақиқатига ва мўъжизаларига гувоҳ бўлмоқдалар. Агар сиз бу саҳифага ташриф буюрган бўлсангиз ва Исо Масиҳ ҳақида ҳақиқатни билмоқчи бўлсангиз, менинг сиз учун дуоим бу ерда ёзилган маълумотларни ўрганишингиз ва Худонинг ҳақиқий йўли бўлмиш Масиҳни таниб билишингиздир. Сизни Исо Масиҳ ҳақида ўрганишга ва шу билан бирга ҳақиқатни ёлғондан ажратиб олишга чақираман. Исо Масиҳ сизни абадий ҳаётга, Худо билан ҳақиқий муносабатга чақирмоқда: "Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг (Худонинг) олдига боролмайди." Исо Масиҳ, Юҳанно инжили 14:6 Исо Масиҳ Худо ҳақида нима дейди!
Ҳаммамиз қўйидаги сифатлар Худога тегишли эканлигига қўшиламиз:
1. Инсонлар кимнинг номи учун ибодат қилишга йиғиладилар? Худо 2. Ибодат учун йиғилинганлда кимнинг ҳузури ўша ерда бўлади? Худо 3. Ким фаришталарни юборади? Худо 4. Охиратда танланганлар кимга тегишли? Худо 5. Худога эргашганлар билан кимнинг ҳузури абадий бирга бўлади? Худо 6. Ким осмонда бўлган ва осмондан тушган? Худо 7. Ким осмондан кела олади? Худо 8. Абадий ҳаётга (жаннатга) эришиш учун кимга иймон келтириш керак? Худо 9. Нажотга ким орқали эришилади? Худо 10. Ким бизнинг руҳий очлигимизни ва чанқоғимизни қондиради? Худо 11. Ким Охиратда одамларни тирилтиради? Худо 12. Ким ҳаёт нони? Худо 13. Кимнинг сўзлари абадий ва тугамас? Худо 14. Ким ҳаёт бағишлайди? Худо 15. Ким ҳаёт? Худо 16. Ким учун ўз жонимизни йўқотсак, У бизга ҳаёт бағишлади? Худо 17. Кимга энг буюк севгимизни бағишлашимиз керак? Худо 18. Ким руҳий ҳаётбахш сув беради? Худо 19. Ким оламнинг нури? Худо 20. Инсонларни гуноҳлардан ким озод қилади? Худо 21. Ким гуноҳларни кечиради? Худо 22. Ким абадий? Худо 23. Ким тирилиш ва ҳаёт? Худо 24. Раб ким? Худо 25. Ким иймонлилар учун жаннатда жой тайёрлайди? Худо 26. Ким Йўл? Худо 27. Ким Ҳақиқат? Худо 28. Ким ҳосил бериш (руҳий мевалар) қудратига эга? Худо 29. Кимсиз ҳеч нарса қила олмаймиз? Худо 30. Ким ўлим ва дўзах очқичларига эга? Худо 31. Ким кўнгил ва қалбларни синаб кўргувчи Зот? Худо 32. Ким Охиратда инсонларни қилган ишларига қараб тақдирлайди? Худо 33. Ким Осмон булутлари узра бутун дунёни хукм қилиш учун келади? Худо 34. Ким Дам Олиш Кунининг (Яратилиш куни) ҳокими? Худо 35. Ким Янги Дунёда(жаннатда) Улуғвор Тахтда ўтиради? Худо 36. Ким барча халқларни хукм қилади? Худо Юқоридаги саволларнинг барчаси Худонинг сифатлари ва фақат Худонинг қўлидан келадиган ишлар эканига ишонасизми? Йўқ. (Илтимос, агар жавобингиз йўқ бўлса, унақада менга бу сифатлар нега Худога тегишли сифатлар эмаслигини ёки фақат Худо қила оладиган ишлар эмаслигини билдириш учун хат йўлланг.) Ҳа. (Агар жавобингиз Ҳа бўлса, Исо ўзи ҳақида нима деганлиги ҳақида ўрганинг!) Исо Масиҳнинг жавоблари: 1. Инсонлар кимнинг номи учун ибодат қилишга йиғиладилар? Исо Масиҳни Исо деди:"Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун ибодатга йиғилса, Мен шу ерда уларнинг ўртасида бўламан." Матто 18:19,20 2. Ибодат учун йиғилинганлда кимнинг ҳузури ўша ерда бўлади? Исо Масиҳни Исо деди:"Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун ибодатга йиғилса, Мен шу ерда уларнинг ўртасида бўламан." Матто 18:19,20 3. Ким фаришталарни юборади Исо Масиҳ Исо деди: " Инсон Ўғли Ўз фаришталарини юборади..." Матто 13:41 Исо деди: "Инсон Ўғли осмон булутлари узра буюк қудрат ва шон-шуҳрат ила келаётганини кўрадилар. У маҳобатли карнай тутган фаришталарини юборади." Матто 24:30,31 [ва яна Матто 16:27, 25:31 га қаранг] 4. Охиратда танланганлар кимга тегишли? Исо Масиҳ Исо деди: "Улар эса Унинг танлаган кишиларини осмоннинг бир бурчидан бошқа бурчигача, тўрт томондан тўплаб келадилар." Матто 24:30, 31 5. Худога эргашганлар билан кимнинг ҳузури абадий бирга бўлади? Исо Масиҳ Исо деди: "Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан." Матто 28:20 6. Ким осмонда бўлган ва осмондан тушган? Исо Масиҳ Исо деди: "Осмонда турадиган ва осмондан тушган Инсон Ўғлидан бошқа ҳеч ким осмонга чиққан эмас." Юҳанно 3:13 7. Ким осмондан кела олади? Исо Масиҳ Исо деди: "Мен осмондан тушган тирик нондирман." Юҳанно 6:51 Исо деди: "Сизлар пастдансиз, Мен эса юқориданман. Сизлар бу оламдан, Мен эса бу оламдан эмасман." Юҳанно 8:23 Исо деди: "Мен Отамнинг ҳузуридан чиқиб, дунёга келдим. Энди яна дунёни тарк этиб, Отамнинг олдига кетмоқдаман." Юҳанно 16:28 8. Абадий ҳаётга (жаннатга) эришиш учун кимга иймон келтириш керак? Исо Масиҳ Исо деди: "Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак. Шу тариқа Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмай, абадий ҳаётга эришади. Юҳанно 3:14 Исо деди: "Мен уларга абадий ҳаёт бағишлайман ва улар абадий ҳалок бўлмайдилар. Ҳеч ким уларни Менинг қўлимдан тортиб ололмайди. Юҳанно 10:28 9. Нажотга ким орқали эришилади? Исо Масиҳ Исо деди: "Мен эшикман. Ким Мен орқали кирса, нажот топади." Юҳанно 10:9 10. Ким бизнинг руҳий очлигимизни ва чанқоғимизни қондиради? Исо Масиҳ Исо деди:"Мен ҳаёт нониман. Менинг олдимга келган одам сира оч қолмас, Менга ишонган одам ҳеч қачон чанқамас. Юҳанно 6:35 11. Ким Охиратда одамларни тирилтиради? Исо Масиҳ Исо деди: "Менга етишган одамни эса охирги кунда тирилтираман." Юҳанно 6:40-44 12. Ким ҳаёт нони? Исо Масиҳ Исо деди: "Мен ҳаёт нониман." Юҳанно 6:48 13. Кимнинг сўзлари абадий ва тугамас? Исо Масиҳнинг Исо деди: "Осмону замин тугаб битар, аммо Менинг сўзларим тугамас." Марк 13:31 14. Ким ҳаёт бағишлайди? Исо Масиҳ Исо деди:"Мени еган одам ҳам Мен орқали яшайди." Юҳанно 6:57 Исо деди:"Ким Менинг сўзимга риоя қилса, абадий ўлимга юз тутмайди. Юҳанно 8:51 15. Ким ҳаёт? Исо Масиҳ Мен.... ҳаётдирман. Юҳанно 14:6 16. У учун ўз жонимизни йўқотсак, ким бизга ҳаёт бағишлади? Исо Масиҳ Исо деди:"Ўз жонини аямоқчи бўлган уни йўқотади. Мен учун жонини йўқотган эса жон топади." Матто 10:39 17. Кимга энг буюк севгимизни бағишлашимиз керак? Исо Масиҳ Ота ёки онасини Мендан ортиқ севган Менга лойиқ эмас. Ўғли ёки қизини Мендан ортиқ севган Менга лойиқ эмас. Матто 10:37, 38 18. Ким руҳий ҳаётбахш сув беради? Исо Масиҳ Муқаддас Битикда айтилганидек, Менга ишонганнинг вужудидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқади. Юҳанно 7:38, 39 19. Ким оламнинг нури? Исо Масиҳ Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади. Юҳанно 8:12, 9:5 20. Ким инсонларни гуноҳлардан озод қилади? Исо Масиҳ Исо деди: Гуноҳ қилувчи ҳар бир киши гуноҳнинг қулидир. Шундай қилиб, агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатан эркин бўласизлар. Юҳанно 8:34, 36 21. Ким гуноҳларни кечиради? Исо Масиҳ Исо деди: "Лекин Инсон Ўғлининг ер юзида гуноҳларни кечириш қудрати борлигини ҳам билиб қўйинглар." Матто 9:6 22. Ким абадий? Исо Масиҳ Исо деди: "Иброҳим вужудга келмасидан олдин Мен бор эдим." Юҳанно 8.58 23. Ким тирилиш ва ҳаёт? Исо Масиҳ Исо деди: "Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди. Кимда-ким Менга ишониб яшаса, то абад ўлмайди." Юҳанно 11:25 24. Раб ким? Исо Масиҳ Исо деди:"Сизлар Мени Устозимиз ва Раббимиз деб атайсизлар ва тўғри қиласизлар, чунки Мен худди шундайман." Юҳанно 13:13 25. Ким иймонлилар учун жаннатда жой тайёрлайди? Исо Масиҳ Исо деди: "Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман." Юҳанно 14:2 26. Ким Йўл? Исо Масиҳ Исо деди:"Мен Йўлман." Юҳанно 14:6 27. Ким Ҳақиқат? Исо Масиҳ Исо деди:"Мен Ҳақиқатман." Юҳанно 14:6 28. Ким ҳосил бериш (руҳий мевалар) қудратига эга? Исо Масиҳ Исо деди: "Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман...Мен билан алоқада бўлинглар, шунда Мен сизлар билан алоқада бўламан. Токда қолмаган новда ўз-ўзидан ҳосил беролмайди; шу сингари агар сизлар Мен билан алоқада қолмасангизлар, ҳосил беролмайсизлар." Юҳанно 15:1-4 29. Кимсиз ҳеч нарса қила олмаймиз? Исо Масиҳ Исо деди:"Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар." Юҳанно 15:5 30. Ким ўлим ва дўзах очқичларига эга? Исо Масиҳ Исо деди: "Мен Аввалию Охиридирман. Тирикман. Ўлган эдим ва мана, абадулабад Тирикман. Омин. Ўлим ва тамуғ (дўзах) очқичлари Мендадир." Ваҳий 1:17,18 31. Ким кўнгил ва қалбларни синаб кўргувчи Зот? Исо Масиҳ Исо деди:"Мен кўнгил ва қалбларни синаб кўргувчи эканимни билиб оладилар." Ваҳий 2:23 32. Ким Охиратда инсонларни қилган ишларига қараб тақдирлайди? Исо Масиҳ Исо деди: "Орангиздаги ҳар бир кишини ўз қилмишига яраша тақдирлайман." Ваҳий 2:23 33. Ким Осмон булутлари узра бутун дунёни хукм қилиш учун келади? Исо Масиҳ "Олий руҳоний Исога: – Барҳаёт Худо ҳақи Сенга қасам ичирайинки, бизларга айт:Худонинг Ўғли – Масиҳ Сенмисан? – деди. Исо унга: – Ўзинг айтдинг, – деди. – Ҳатто сизларга айтадурманки, бундан кейин Инсон Ўғли Қодир Тангрининг ўнг томонида ўлтириб, осмон булутлари узра келаётганини кўрасизлар." Матто 26:63,64 34. Ким Дам Олиш Кунининг (Яратилиш куни) ҳокими? Исо Масиҳ Инсон Ўғли дам олиш кунининг ҳам ҳокимидир. Матто 12:8 35. Ким Янги Дунёда(жаннатда) Улуғвор Тахтда ўтиради? Исо Масиҳ Янги дунёда Инсон Ўғли Ўзининг улуғвор тахтида ўтирганида, Матто 19:28 36. Ким барча халқларни хукм қилади? Исо Масиҳ Инсон Ўғли Ўзининг улуғворлигида, жамики муқаддас фаришталари билан бирга келган пайтида Ўзининг улуғвор тахтига ўтиради. Барча халқлар Унинг ҳузурига тўпланадилар. Чўпон қўйларни эчкилардан ажратганидай, У уларни бирма-бир саралаб қўяди. Матто 25:31, 32 Исо деди: "Ҳар доим ҳушёр бўлинглар. Юз берадиган шу ҳодисалардан омон қолай, Инсон Ўғли олдида турай, булар учун куч топай, деб ибодат қилинг. Луқо 21:36 Исо деди: "Ҳукм қилиш ҳуқуқи бутунлай Ўғилга берилган, Токи Ўғилни ҳурмат қилсинлар" Юҳанно 5:22, 23 Исо дейди, " Мен ва Отам – бирмиз." Юҳанно 10:30 Филип Исога деди: "Раббий, бизларга Отани кўрсат, шу биз учун етарли!" Исо деди: "Филип, Мен шунча вақтдан бери сизлар билан биргаман-у, Мени танимайсанми? Мени кўрган Отамни кўрган бўлади. Энди сен қандай қилиб, „Отани бизларга кўрсат”, деяпсан? Юҳанно 14:8-9 Тўма Исога: – Эй, менинг Раббим ва Худойим! – деб жавоб берди. Исо унга шундай деди: – Сен Мени кўрганинг учун ишондинг. Кўрмай ишонганлар қандай бахтлидирлар! Юҳанно 20:28-29 Бу оятга ҳам эътибор беринг. Исонинг шогирди Тўма Исо Масиҳга Менинг Раббим ва Худойим дея мурожаат қилади. Исо эса уни ишончи учун олқишлайди ва биз кўрмай ишонганлигимиз учун бизни бахтли деб атайди. Нимага Масиҳийлар Исо Масиҳни танадаги Худо деб ишонадилар? Масиҳийлар бу таълимотни яратмаганлар, балки Исо Масиҳнинг қайта қайта айтган бу даъвосига ва даъватига ишонадилар. Биз, Масиҳийлар Унинг Муқаддас Каломига ишонамиз ва чин қалбдан иймон келтирамиз. Агар сиз бизнинг ишончимизга қарши бўлсангиз, сиз Исо Масиҳнинг сўзларига қарши бўлаяпсиз. Раббимиз Исо Масиҳ сизга ўз инояти ва тинчлиги билан малҳам бўлсин. |