Қадрли ўқувчи,
Мен сизда савол туғилганидан жуда ҳам хурсандман . Худо ҳоҳласа Исо Масиҳ ҳақидаги ва бошқа саволларингизга жавоб беришга астойдил ҳаракат қиламан. Илоҳим Ягона Худо сизни ҳақиқий зарур билимингизни ошиши, Уни таниб билишингиз ва ягона ҳидоят йўли бўлмиш Масиҳни қабул қилишингиз учун юрагингизни тайёрласин. Сиз учун ҳар доим дуодаман.
Раббингиз Масиҳга юракларингиздан муқаддас жой беринглар. Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар. Лекин буни мулойимлик ва эҳтиром билан бажо қилинглар, виждонингизни тоза тутинглар. 1 Бутрус 3:15-16