Инжил қачон ёзилган ва бизнинг кунларгача етиб келган Инжилнинг ишончли эканини қаердан биламиз?

Инжил Муқаддас Каломнинг (русчада Библия) бир қисми ҳисобланади. Муқаддас Калом икки қисмга бўлинади:

1. Эски Аҳд  (Исо Масиҳ келишидан олдин ёзилган китоблар, яъни Таврот, Забур ва пайғамбарлар китоблари)

2. Янги Аҳд  (Исо Масиҳ келганидан кейин Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда Унинг шогирдлари – ҳаворийларнинг ҳаракатлари ҳақида ёзилган битиклар ва уларнинг жамоатларга ёзган мактубларидан ташкил топган китоб, яъни Инжил)

Муқаддас Каломларнинг вужудга келиши ўзига хосдир. Эски ва Янги Аҳд китоблари 1600 йил давомида уч хил тилда (ибрий, арамий ва юнон тилларида), уч хил қитъада (Осиё, Африка ва Европада) қирқта ҳар хил одамлар томонидан ёзилган. Лекин шуниси диққатга сазоворки, ҳар хил даврда ва ҳар хил табақадаги одамлар (шоҳ, балиқчи, солиқ йиғувчи ва бошқалар) томонидан ёзилган бўлишига қарамай, унинг тузилишидаги алоқа ва кетма-кетлигидаги ҳақиқатни кўриб Муқаддас Каломнинг ёзувчилари ҳар хил, лекин Муаллифи битта эканини кўриш мумкин.

Муқаддас Калом Худонинг инсоният билан ўзига хос мулоқотидир. Миллиардлаб одамлар ундаги битиклар асосида ҳаёт кечирганлар. Миллионлаб одамлар эса у учун жонларини фидо қилганлар.

Ўзбек миллати Муқаддас Каломга ишониши мумкинми?

Ҳа. Муқаддас Калом эртак ёки афсоналар ҳақидаги китоб эмас. Шунингдек, у кўр-кўрона имонни ҳам талаб қилмайди. Ундаги воқеалар унинг тарихий ҳақиқат эканлигидан ва у Худонинг муаллифлиги остида ёзилганлигидан дарак беради.

  • Қадимги тарих  Муқаддас Каломнинг айнан тарихий ҳақиқат эканлигига гувоҳлик беради.
  • Тўртта Хушхабар китоби Исо Масиҳнинг ҳаёти ҳақида ишончли маълумотларни беради.
  • Археология Муқаддас Каломдаги маълумотларни ҳақиқий эканлигини тасдиқлаганлар.
  • Матншунослик эса Муқаддас Калом китобларининг биринчи қандай ёзилган бўлса, ҳозиргача ҳам худди шундай ўзгармаганлигини тасдиқлайди.
Қадимги тарих Муқаддас Калом билан мос келадими?

Агар Муқаддас Калом Худонинг бизга ёзганлари бўлса, ундаги тарихий ҳикоялар ҳақиқий бўлиши керак. Бу ҳақиқатан ҳам шундайми? Ҳа, албатта.

Масалан, Инжилга кўра кўплаб мўъжизалар кўрсатган носиралик Исо римликлар томонидан қатл қилинган ва ўлимидан уч кун кейин қайта тирилган. Кўплаб қадимги тарихчиларнинг ёзган китоблари ҳам Исонинг ва Унинг шогирдларининг ҳаётлари хусусидаги Инжилдаги маълумотлар тўғри эканлигини тасдиқлайди: 

Корнилий Тацит (эрамизнинг 55-120 йиллари), биринчи аср рим тарихчиси, “қадимги дунёнинг энг ишончли тарихчилиридан бири ҳисобланади”.1  К. Тацит ёзган манбаларнинг бирида айтилишича, Рим императори Нерон “ўзларини “масиҳийлар” деб атаган одамларни жуда қаттиқ азобга мубтало қилди. Улар ўзларини Тиберия ҳукмронлиги давридаги прокуратор(қад.Рим. ишонч билдирилган шахс, ҳоким)ларимиздан бири Понтий Пилатнинг қўли остида азобли олий жазога маҳкум қилинган Масиҳ номли кишининг исми билан “масиҳийлар” деб аташган”.2

Флавий Жозеф, яҳудиялик тарихчи (эрамизнинг 38-100+ йиллари),  ҳам ўзининг “Яҳудия Ёдгорликлари”да Исо ҳақида ёзган. Унинг ёзганларидан “биз Исонинг доно инсон бўлганини, ҳайратланарли ишлар қилганини, кўпларга таълим бергани, яҳудий ва юнонлар орасида Унга эргашувчилар жуда кўп бўлгани, одамлар Унга Масиҳ сифатида ишонишгани, яҳудий бошлиқлар Уни айблашгани, Пилат томонидан хочга михланишга ҳукм қилингани ва қайта тирилган, деб ҳисобланиши ҳақида билишимиз мумкин”.3 

Сьютоний, Кичик Плиний ва Талл ҳам масиҳийлар ва уларга қилинган қувғинлар ҳақида Инжилга мос келадиган муълумотларни ёзиб қолдирганлар.

Ҳатто Талмуд (яҳудийларнинг диний, маиший, ҳуқуқий қонун-қоидалар китоби) ҳам, гарчи у Исо ҳақида унча ижобий нарсаларни гапирмаса-да, Унинг ҳаётидаги асосий воқеаларни тасдиқлайди. Талмудда “биз Исонинг никоҳсиз пайдо бўлган (ахир У бокира қиздан туғилиши керак эди-да), атрофига шогирдлар йиққан, Ўзи ҳақида куфрли сўзлар айтган, кўплаб мўъжизалар яратган, лекин бу мўъжизалар Худодан эмас, сеҳр-жоду туфайли, деб ёзилганини ўқишимиз мумкин”.4

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, қадимий тарихчиларнинг кўпчилиги эътиборларини сиёсий ва ҳарбий бошлиқларга қаратганлар, Рим Империясидан узоқда бўлган яҳудий дин устозларига эса аҳамият бермаганлар. Лекин шунга қарамай, ҳатто ўзлари Масиҳнинг шогирдлари бўлмасалар-да, қадимги тарихчилар (яҳудий, юнон ва римликлар)  Инжилда ёзилган воқеаларни ўз манбалари орқали тасдиқлайди. 


Исо
ҳақида ёзилган тўрт Хушхабар китоби ишончлими?

Дунё тарихчилари Исонинг ҳаёти ҳақида умумий воқеаларни ёзиб қолдирганлар, лекин Унинг яқин дўстлари ўз кўзлари билан кўрганлари ҳақида янада батафсилроқ ёзганлар. Булар Инжилдаги биринчи тўрт китоб – Хушхабар китобларидир. Исонинг таржимаи ҳоли ёзилган бу китоблар ҳақиқат эканини қаердан биламиз?

Тарихчилар бирон кимсанинг таржимаи ҳоли ишончли ёки ишончли эмаслигини аниқлаш учун “Бу одам ҳақида худди шундай маълумотлар яна нечта манбаларда келтирилган?” деб сўрайдилар. Масалан, тасаввур қилинг сиз Қўшма Штатлар президенти Жон Кеннедининг таржимаи ҳоли ҳақида маълумотлар йиғяпсиз. Сиз ўхшаш фактлар асосида унинг оиласи ҳақида, президентлик фаолияти ҳақида, Куба Реактив Снарядлар Муаммосини ҳал қилиш ишлари ҳақида, унинг таржимаи ҳоли ҳақида деярли ҳамма маълумотларни йиғдингиз. Лекин бирдан унинг ўн йил давомида руҳоний сифатида Жанубий Африкада яшагани ҳақидаги маълумотга дуч келдингиз. Бошқа маълумотларга кўра эса у бу вақтда Қўшма Штатларда бўлган. Зукко тарихчи бир-бирига мос бўлган маълумотларга таянган бўларди.

Носиралик Исонинг ҳаёти ҳақида бир-бирига ўхшаш фактларни топишимиз мумкинми?  Тўрт Хушхабар китоби Исонинг таржимаи ҳоли ҳақида бир хил маълумотларни келтиради:
 

Бу ерда расм бўлиши керак




Тўртта Хушхабар китобидан иккитаси Исони шахсан яхши билган, У билан уч йилдан кўпроқ бирга юрган шогирдлари – ҳаворийлар Матто ва Юҳанно томонидан ёзилган. Қолган иккитаси эса ҳаворийларнинг яқин дўстлари ва ҳамкорлари бўлган Марк ва Луқо томонидан ёзилган. Улар ҳар бир фактни синчиклаб текшириб чиқиб ёзганлар. Илк масиҳийлар жамоати тўртала Хушхабар китобини тўғри деб қабул қилганлар, чунки улар ҳам Исонинг ҳаётига оид асосий нарсалардан хабардор бўлганлар.


Тўртала Хушхабар китоби ёзувчилари ҳам маълумотларни жуда батафсил ёритганлар. Уларда ёзиш услуби турлича бўлса-да, лекин фактлар бир хил эканини кўришингиз мумкин. Ишонишимиз мумкинки, Хушхабар ёзувчилари ўзлари ёзган нарсаларни тўқиб чиқаришмаган, чунки улар берган аниқ географик номлар ва маданият тафсилотлар тарихчи ва археологлар томонидан тасдиқланган.

Исо тўпланган халойиққа очиқ таълим берган, шунинг учун Унинг сўзлари илк эргашувчилари орасида кенг тарқалган. Бу шуни кўрсатадики, таржимаи ҳол ёзувчилари ҳақиқатни ёзганлар, Унинг айтган сўзларини ўзларига мослаштириб тўқиб чиқармаганлар.

Хушхабарлардан бирини ўқиш учун буни босинг.

Инжил йиллар давомида ўзгартирилган ёки бузилиб кетганми?


Баъзи одамлар Инжил “шунчалик кўп маротаба” таржима қилинганидан таржима жараёнида у ўзгартириб юборилган деб ўйлайдилар. Агар таржималар бошқа таржималардан олиниб қилинганида, бундай муаммолар келиб чиқиши тайин эди. Лекин таржималар бошқа таржималардан эмас, балки юнон, ибрий ва арамий тилларида ёзилган минглаб асл нусхалардаги қадимги қўлёзмалар асосида қилинади.

Масалан, ҳозирги кунда бизда бўлган Янги Аҳд (яъни Библиянинг Инжил қисми) асл нусхаси билан бир хил, чунки:

1.   Бизда шунчалик кўп қўлёзма нусхалари борки, уларнинг сони 24мингдан ошади.

2.   Бу нусхаларни бир-бири билан ҳатто сўзма-сўз солиштирганимизда 99.5% бир хил.

3.   Бу қўлёзмаларнинг ёзилиш саналари асл нусханинг ёзилиш санасига жудаям яқин (маълумот учун шу бўлимнинг охирига қаранг). 

Агар бир қўлёзма матнини бошқа қўлёзма матни билан солиштирсангиз, уларнинг бир хиллигидан ҳайратда қоласиз. Фақат имлода ёки сўзларнинг ўрнида фарқ сезишингиз мумкин, лекин бу маънога таъсир қилолмайди. Сўзларнинг гапдаги тартиби ҳақида Принстон Теология Семинариясининг хизмат кўрсатган профессори Брюс Мецгер шундай тушунтириш беради: “Агар инглиз тилида  сўз ўринлари алмашса, бу жуда катта фарқни келтириб чиқаради. Айтайлик, “Ит одамни тишлайди” ва “Одам итни тишлайди” гапларида сўзларнинг тартиби катта аҳамиятга эга. Лекин юнончада бундай эмас. Сўзнинг гапдаги “эга” ёки “тўлдирувчи” вазифасини бажариши у гапнинг қаерида туришидан қатъий назар сақланиб қолади”.5  Буни ўзбек тилида тушунишимиз қийин эмас, чунки бу ўзбек тилига ҳам хос хусусият. Агар “Ит одамни тишлайди” ёки “Одамни ит тишлайди” десак, сўзлар ўрни алмашган бўлса ҳам, бунда ҳеч бир аҳамиятли фарқни кўрмаймиз.

Оксфорд Университети профессори, доктор Рави Закариас ҳам шу масала бўйича ўз фикрларини билдиради: “Ҳозирги замон талабларига кўра, Инжил кўп сонли қўлёзмалари, ҳодисалар ва уларнинг қоғозга туширилиши ўртасидаги вақт, ва унинг ҳақиқат эканлигига қўшиладиган ва рад этадиган ҳар хил ҳужжатларга қарамай энг яхши текширилган тарихий ҳужжат ҳисобланади. Қадимий қўлёзманинг ҳақиқийлигига матнларининг бу қадар тушунарли ва тўлиқ бўлиши ишончли далил бўла олади”.6 

Янги Аҳд (Инжил) инсоният эга бўлган энг ишончли қадимий ҳужжат. Унинг матнлари Платоннинг асарларидан ёки Гомернинг “Иллиада”сидан ҳам ҳақиқийроқ. Инжилни бошқа қадимий китоблар билан солиштириб кўриш учун буни босинг.

Шунингдек, Эски Аҳд ҳам ҳайратланарли даражада яхши сақланган. Ҳозирги замонавий таржималарнинг ҳақиқийлигини ибрий ва юнон тилларидаги жуда кўп сонли қадимий қўлёзмалар ҳамда 20-аср ўрталарида топилган Ўлик Денгиз Ўроғлиқ Қоғозлари тасдиқлайди. Бу Ўроғлиқ Қоғозлар ўзида Эски Аҳддаги деярли ҳамма китобларнинг мавжуд бўлган энг қадимий парчаларини сақлаб қолган. Уларнинг санаси эрамиздан аввалги 150инчи йилга тўғри келади. Уларни ҳатто 1000 йил кейинги ёзилган нусхалар билан солиштирганда, улардаги ўхшашлик қадимги иброний нусха кўчирувчилари Муқаддас Битикларини жуда эҳтиёткорлик билан кўчирганликларини исботлайди.

Археология Библиянинг фойдасига гуво
ҳлик берадими? Археология Библия Худонинг бизлар учун ёзилган сўзи эканини исботлаб беролмайди. Бироқ археология Библиянинг тарихий аниқлигини  тасдиқлай олади (тасдиқлаяпти ҳам). Археологлар Библияда тилда олинган ҳукумат арбоблари, шоҳлар, шаҳарлар ва байрамлар ҳақиқатан бор бўлганини тасдиқловчи янгидан-янги далилларни топишмоқдалар, баъзан тарихчилар бундай одамлар ёки жойлар бор бўлганига ишонишмаган эди. Масалан,   Юҳаннога кўра Хушхабарда Исо Байт-Ҳаста деган ҳовуз ёнида шол одамни тузатгани ҳақида ёзилган. Матнда ҳатто ҳовузнинг беш шийпонли экани ҳам тасвирланади. Археологлар уни ер тагидан қирқ фут (тах.12 метр) пастликда, бешта шийпони билан бирга тўлалигича топишди, унгача эса олимлар бу ҳовуз бўлмаган деб ҳисоблаб келишган эди.

Библияда жуда кўп тарихий тафсилотлар баён қилинган, шунинг учун унда тилга олинган нарсаларнинг ҳаммаси ҳам ҳали археологлар томонидан топилгани йўқ. Лекин ҳеч бир археологик топилма Библияда ёзилган маълумотларга зид бўлиб чиқмаган.8

Бундан фарқли равишда, журналист Ли Стробил “Мормон Китоби” ҳақида шундай изоҳ беради: “Археологларнинг бу китобдаги ҳодисаларнинг Америкада юз берганлигини исботлаш учун қилган қайта-қайта уринишлари муваффақиятсиз кечди. Эсимда, мармонизмнинг даъволарини исботлайдиган бирор бир далил топилган ёки топилмаганини сўраб Смитсония Институтига хат ёзганимда, улар менга аниқ қилиб “Янги Дунё археологияси билан “Мормон Китоби” бош масаласи ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ” деб жавоб бердилар. Археологлар мормонизмнинг “Мормон Китоби”да тилга олинган шаҳарлар, одамлар, номлар ёки жойларни ҳеч қачон топмаганлар”.9

Янги Аҳддаги Луқо томонидан ёзилган Ҳаворийлар Ҳаракати китобида тилга олинган жойларнинг жуда кўпчилиги археологлар томонидан аниқланган. “Ҳаммаси бўлиб Луқо ўттиз иккита давлат, эллик тўртта шаҳар ва тўққизта орол номларини ҳеч бир хатосиз қайд этган”.10 

Шунингдек, археология Библия ҳақидаги асоссиз назарияларни ҳам фош қилди. Масалан, баъзи университетларда ҳалигача ҳам “Мусо Тавротни (Библиядаги биринчи 5та китоб) ёзган бўлиши мумкин эмас, чунки ўша пайтда ёзув ҳали пайдо бўлмаган эди” деб ўқитиб келинади. Лекин археологлар Қора Тош топилмасини топдилар. “Унда понасимон шаклдаги белгилар бўлиб, у Хаммурапининг батафсил ёзилган қонунларидан иборат эди. Бу Мусонинг даврига оид ёзув эдими? Йўқ! Бу Мусодан олдинги ёзув эди. Ҳатто Иброҳимдан  (мил.ав. 2000й.) ҳам олдинги ёзув эди. Бу ёзув Мусодан камида 3аср олдинги даврга тўғри келади”.11

1974 йил шимолий Сурияда топилган Эбла топилмаси ҳам эрта пайдо бўлган ёзувларни тасдиқлайдиган яна бир муҳим археологик топилмадир. Бу 14000та лой лавҳалар тахминан мил. ав. 2300 йил, яъни Иброҳимдан бир неча юз йил олдинги даврга тўғри келади деб ҳисобланмоқда. Бу лавҳаларда худди Ибтидо 12-50 бобларда ёзилганларни эслатадиган ўша давр маданияти баён қилинади.

Археология тўхтовсиз Библиянинг тарихий ҳақиқат эканлигини тасдиқламоқда.

Бу ҳақда батафсилроқ, яна бошқа муҳим археологик топилмалар ҳақида ўқиш учун буни босинг.

Библияда
қарама-қаршиликлар борми?

Баъзилар Библия қарама-қаршиликларга тўла деб таъкидлайдилар. Масалан, Исони хочга михлашганларида,  ҳоким Пилат Унинг боши узра ёзувли тахта қоқиб қўйишни буюради. Тўртта Хушхабар китобида бу тахтачада нима ёзилгани қайд этилган:

Маттода: “Яҳудийларнинг подшоҳи Исо – будир”

Маркда: “Яҳудийларнинг Подшоҳи”

Луқода: “Яҳудийларнинг Подшоҳи будир”

Юҳаннода: “Яҳудийларнинг Подшоҳи – Насролик Исо”

Сўзларнинг ишлатилиши ҳар хил бўлгани учун уларнинг кўриниши бошқача, холос. Лекин маънолари бир-бирини инкор этмайди.

Хўш, аслида у ерда бу жумла сўзма-сўз қандай ёзилган эди? Хушхабарлар ёзилган ўша даврдаги юнон тилида биз ҳозир кўчирма гапларда ишлатиладиган қўштирноқлар ишлатилмаган. Шунинг учун Хушхабар ёзувчилари кўчирма гап ўрнида ўзлаштирма гапларни ишлатишган. Худди шу нарса матн парчаларидаги бу каби унча аҳамиятли бўлмаган фарқларни изоҳлаб беради.

Бир-бирига мос кўринмайдиган номувофиқликка яна бир мисол. Исо қайта тирилишидан олдин қабрда икки кеча бўлганми ёки уч кеча? Исо хочга михланишидан олдин шундай деган: “Юнус пайғамбар уч куну уч тун кит қорнида бўлгани каби, Инсон Ўғли ҳам худди шундай уч куну уч тун ер бағрида бўлади” (Матто 12:40). Маркка кўра Хушхабарда биз Исо айтган яна бошқа бир гапга дуч келамиз: “Мана, биз энди Қуддусга кириб боряпмиз. У ерда Инсон Ўғли олийруҳонийлар ва уламолар қўлига тутиб берилади. Улар Уни ўлимга маҳкум қилиб, мажусийларга топширадилар. Улар Уни ҳақорат қиладилар, қамчилайдилар, юзига тупурадилар ва Уни ўлдирадилар. Лекин уч кундан сўнг У қайта тирилади” (Марк10:33,34).

Исо жума куни ўлдирилган ва якшанба куни қайта тирилган. Қандай қилиб бу уч кеча-ю уч кундуз бўла олади? Исо даврида яҳудийлар куннинг бир қисмини ҳам бутун кун сифатида санашган. Демак, жума, шанба ва якшанба – уч кун. Бугун бизлар ҳам шундай гапирамиз ёки ўйлаймиз. Айтайлик, кимдир: “Бугун бутун куним бозорда ўтди” деса, у 24 соатни назарда тутмаётганини биламиз-ку.

Булар Янги Аҳддаги оддий кутилган фарқли кўринишлар. Уларнинг кўпларини матннинг ўзидан ёки ўша давр тарихини ўрганиш орқали тушуниш мумкин.

Янги А
ҳд (Инжил)ни ким ёзган? Нима учун апокрифани ёки Яҳудо ва Тўма Хушхабарларини қабул қилмаймиз?

Бугунги кундаги Инжил ишончли эканлигига асосли сабаблар бор. Ундаги тўртта Хушхабарни ёзган одамлар Исонинг ҳамкорлари ёки яқин шогирдлари бўлишганини билдик.

Инжилнинг бошқа ёзувчилари ҳам ишончга сазовор: Яҳудо ва Ёқуб Исонинг ярим-укалари бўлишган. Бутрус ўн икки ҳаворийдан бири, Павлус  бошида масиҳийлардан нафратланиб, уларни қувғин қилган, лекин Исо унга ваҳийда кўрингач, у ҳам ҳавориийлар сафига қўшилган. Илк жамоат улар ҳақида яхши билишган. Уларнинг барча ёзганлари ўзларининг Исодан ёки Исо ҳақида эшитганларига ва кўрганларига мос келган.

Юзлаб йиллар ўтиб эса бошқа китоблар ҳам пайдо бўла бошлайди. Масалан, Яҳудо Хушхабари, тахминан  милодий 130-170 йилларда Гност сектаси томонидан ёзилган. Милодий 140 йилда ёзилган Тўмага кўра Хушхабар китоби ҳам (Қуръонда Муҳаммад шу китобни далил қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади) ана шундай сохта Хушхабарнинг бири бўлган. Тўма Хушхабари гўё Матто Хушхабарининг сохта нусхасига ўхшайди, лекин бунда ҳақиқий Хушхабарга зид бўлган фикрлар талайгина. Бу каби китоблар чиқа бошлаганда илк жамоат учун буларнинг сохта эканини билиш қийин бўлмаган. Бу ва бошқа Гност сектасининг китоблари ҳаммага таниқли бўлган Исонинг таълимотлари, Таврот ва Забур китобларига зид ёзилган. Ҳамда кўплаб тарихий ва географик хатолардан иборат.13

Натижада Янги Аҳд китобларини расмий саноққа олишга тўғри келади. Милодий 367 йилда Афанасий 27та Янги Аҳд китоблари (худди ҳозир бизда бўлган китоблар)ни расмий рўйхатга олади. Орадан кўп ўтмай Жером ва Августин ҳам худди шу рўйхатни халққа эълон қилади.  Масиҳийларнинг кўпчилигига бу рўйхатларнинг кераги бўлмаган, чунки Масиҳдан кейинги биринчи асрда бутун илк жамоат худди шу рўйхатдаги китобларни яхши билишган ва ишлатишган. Лекин юнон тилида гапирувчилар орасида ҳам масиҳийлар сони ўсиб бораётгани учун Муқаддас Битикларни таржима қилиш эҳтиёжи туғилади. Қолаверса, кичик секталар ҳам ўзларининг “муқаддас” китобларини чиқаришда давом этгани учун аниқ рўйхат қилиш янада муҳим бўлиб қолади.

Нима учун Инжилни (Янги А
ҳд Хушхабарларини) ёзиш учун 30-60 йил вақт кетган?

Инжилнинг Исонинг ўлими ва қайта тирилишидан кейиноқ ёзилмаганига асосий сабаб – бундай  ёзувларга эҳтиёж бўлмаган. Бошида Хушхабар оғзаки Қуддусда тарқалган. Исонинг ҳаёти ҳақида ёзма маълумотларнинг кераги бўлмаган, чунки Қуддусдаги барча одамлар Исога гувоҳ ва Унинг хизматидан яхши хабардор бўлишган.14

Лекин хушхабар Қуддусдан ташқарида ҳам ёйила бошлагач, ҳамда ўз кўзлари билан кўрган гувоҳлар ҳамма билан учрашишга имкони бўлмай қолгач, бошқаларга ҳам Исонинг ҳаёти ва хизмати ҳақида таълим бериш учун энди ёзма маълумотлар керак бўлган. Кўп олимлар Инжилнинг ёзилиш саналарини Исонинг ўлимидан кейинги 30 ва 60 йиллар оралиғида деб ҳисоблашади.

Луқо ўз Хушхабарининг бошланишида нима учун буни ёзаётгани ҳақида қисқача тушунтириш бериб, ўша даврдаги вазиятни кўпроқ тушунишимизга ёрдам беради: ”Орамизда авж олган воқеаларни ҳикоя қилишга киришган кўпларнинг ташаббуслари маълумдир. Бу бўлиб ўтган ҳодисотларни бошданоқ ўз кўзлари ила кўриб, бизга нақл қилган кишилар Илоҳий Каломнинг шоҳиду хизматкорлари бўлмишлар. Шундай қилиб, мен ҳам бошидан ҳаммасини синчиклаб текширганимдан кейин, эй муҳтарам Теофил, бу воқеаларнинг тафсилотини тартиб ила сизга ёзиб беришни муносиб кўрдим, токи сиз берилган маълумотларнинг жуда асосли эканини билингиз”.15

Юҳанно ҳам нима учун ўз Хушхабарини ёзаётгани ҳақида айтади: “Исо бу китобда ёзилмаган бошқа бир талай ибратли мўъжизаларни шогирдларига кўрсатди. Булар эса Исо – Худонинг Ўғли, Масиҳ эканлигига ишонишингиз учун ва ишониб, Унинг номи билан ҳаётга эришингиз учун ёзилган”.16

Янги Аҳд Хушхабарларидан ҳеч бирон нарса ўқиганмисиз? Ўқиш учун қуйидагини босинг: Юҳанно Хушхабари  

Исонинг ҳаёти ҳақида кўпроқ билишни хоҳласангиз, қуйидаги мақоладан ҳам сиз  қисқа ва лўнда маълумот олишингиз мумкин: Шунчаки Кўр-Кўрона Имон Эмас.

Хушхабар китобларида айтилганларни
ҳақиқатан Исо қилган ёки қилмагани шунчалик муҳимми?

Албатта. Ўз қадр-қийматига эга бўлиши учун имон, яъни ишонч фактларга, реалликка асосланиши керак. Айтайлик, сиз Лондонга учиб кетяпсиз, сизда самолётга, ундаги ёнилғи етарли ва механизми ишончли эканига, учувчисининг маҳоратига ва борингки самолётда террористлар йўқлигига ишонч бўлиши керак. Албатта, сизни Лондонга олиб борадиган нарса сизнинг ишончингиз эмас. Сизнинг ишончингиз сизни самолётга чиқишингизга ёрдам берди. Бироқ сизни ҳақиқатан Лондонга олиб борадиган нарса самолёт, учувчи ва бошқаларнинг баҳамжиҳатлиги ва ишга шайлигидир. Олдинги муваффақиятли учиш кечинмаларингизга ҳам суянишингиз мумкин, лекин олдинги ижобий кечинмалар самолётнинг Лондонга етиб бориши учун етарли эмас. Энг муҳими, сиз имон қўйган нарса, яъни сиз имон қўйган объект ишончлими? Демак, гап имонда эмас, балки уни нима ушлаб турганида. Худога ишонишингизда ҳам объектив асослар бўлиши керак.

Хўш, Инжилдаги Исо ҳақидаги маълумотлар тўғри ва ишончлими? Ҳа. Инжилга ишонсак бўлади, чунки унинг ҳақиқат эканлигини тасдиқловчи сон-саноқсиз фактлар мавжуд. Ушбу мақолада айтиб ўтганимиздек:  у тарихчиларнинг манбалари билан мос келади, археология уни тасдиқлайди, тўртала Хушхабар китоблари бир-бирига мос келади, Библия қўлёзмалари ажойиб тарзда сақланган, таржималар жуда катта аниқлик билан қилинган. Буларнинг барчаси Инжилда ёзилган маълумотларга – Исо Худонинг руҳий Ўғли эканига, У бизнинг гуноҳларимиз учун Ўз ўлими билан тўлов тўлаганига, ва ўликлардан қайта тирилганига ишонишимиз учун мустаҳкам пойдевор бўлади.

Агар сизда бошқа саволлар туғилган бўлса, марҳамат, бизга мактуб йўлланг.